Жанни Инфантино "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклади

Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Coca Cola Суперлига 20-тури доирасида Бекободда "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва муддатдан аввал чемпионликни расмийлаштирди.

"Шерлар" Бекободдаги ғалабадан сўнг Ўзбекистоннинг 12 карра чемпионларига айланишди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон футбол ассоциациясига мактуб йўллаб, "Пахтакор" клубини мамлакат чемпионати олтин медалларига эга чиққани билан табриклади.

"Пахтакор" клуби 2015 йилдан буён илк марта яна Ўзбекистон чемпионлигини тантана қилди. Ушбу ютуқ клубнинг аҳил ва мехнаткаш жамоаси, мураббийлар штаби ҳамда футболчиларининг улкан машаққати маҳсулидир. Мазкур муваффақият билан "Пахтакор" клубининг барча вакиллари ҳамда ишқибозларини муборакбод этаман",  дея ўз тилакларини йўллади ФИФА президенти.

Ўқилган: 1610
Жанни Инфантино Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари учун English for Football ўқув-дастури бўйича семинар бўлиб ўтди
15:21
Тўлаган Исоқов 70 ёшга тўлди!
09:57
Темирхўжа Абдухолиқов фаолиятини БААда давом эттиради
02:59