
Англия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган “Лестер” – “Ньюкасл” учрашуви ўз якунига етди. “Кинг Пауэр” стадионида бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
Дастлаб 16-дақиқада Рикарду Перейра лестерликларни олдинга олиб чиқди. Бунинг устига меҳмонлар биринчи бўлим якунланиши арафасила бир киши кам бўлиб қолишди.
Танаффусдан сўнг мезбонлар рақиб дарвозасини яна тўрт бор ўққа тутишди. Жейми Варди дубл қайд этган бўлса, Ндиди ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, “Лестер” очколаринин тага етказиб олган ҳолда 14тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринга қайтди.
АПЛ, 7-тур
Лестер – Ньюкасл 5:0 (1:0, 4:0)
Голлар: 1:0 – 16 Рикарду Перейра, 2:0 – 54 Варди, 3:0 – 57, автогол Дамметт, 4:0 – 64 Варди, 5:0 – 90 Ндиди.
Лестер – Шмейхель, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Эванс, Сеюнджю, Ндиди, Прат (Чоудури, 79), Тилеманс, Барнс (Олбрайтон, 58), Перес (Грэй, 84), Варди.
Ньюкасл – Дубравка, Шер, Ласселс, Крафт, Дамметт, Лонгстафф, Альмирон (Йедлин, 74), Атсу, Хэйден, Жоэлинтон (Кэрролл, 63), Муто (Ки Сон Ен, 45).
Огоҳлантиришлар: Варди (24), Шер (88).
Четлатиш: Хэйден (43).