"Милан" бош мураббийи Марко Жампаоло тез орада истеъфога чиқарилиши мумкин.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, "россонерилар" раҳбарияти Жампаолога келгусидаги учта ўйиндаги натижасига қараб, лавозимидан кетиши мумкин.
"Милан" 26 сентябрь куни "Торино" билан сафарда ўйнаса, 29 сентябрь куни уйда "Фиорентина"ни қабул қилади. 5 октябрь куни эса меҳмонда "Женоа"га қарши баҳс бўлиб ўтади. Шу ўйинларда "Милан" очко йўқотадиган бўлса, Жампаоло истеъфога чиқарилиши мумкин.
Маълумот учун, "Милан" ортда қолган 4-турдан сўнг 5-ўринда бормоқда.