Globe Soccer Awards-2019 совринларига даъвогар футболчи ва мураббийлар маълум қилинди

Globe Soccer Awards-2019 совринига даъвогар футболчилар ва мураббийлар рўйхати эълон қилинди.

"2019 йилнинг энг яхши футболчиси" йўналиши бўйича Криштиану Роналду ("Ювентус"), Лионель Месси ("Барселона"), Бернарду Силва ("Манчестер Сити"), Муҳаммад Салоҳ, Аллисон, Садьо Мане ва Виржил ван Дейк ("Ливерпуль") каби футболчилар номзод қилинган.

Сўнгги 3 йилда энг яхши совринини Роналду қўлга киритган.

"2019 йилнинг энг яхши мураббийи" соврини учун Юрген Клопп («Ливерпуль»), Фернанду Сантуш (Португалия термаси), Эрик тен Хаг («Аякс»), Жамол Бельмади (Жазоир термаси) и Массимилиано Аллегри («Ювентус» 2018/19 мавсумида) даъвогар.

"2019 йилнинг энг яхши жамоаси" учун "Ливерпуль", "Аякс" ва "Лион" клубининг аёллар жамоаси даъвогарлик қилмоқда.

"Йил кашфиёти" йўналиши бўйича Анссумане Фати («Барселона»), Эрлинг Холанд («Зальцбург»), Жейдон Санчо («Боруссия» Дортумнд), Жоау Феликс («Атлетико») ва Кай Хавертц («Байер») номзод қилиб кўрсатилган.

Тақдирлаш маросими 29 декабрь куни Дубай (БАА) шаҳрида бўлиб ўтади.

Globe Soccer Awards совринини Европа клублар ассоцияцияси ва Европа футбол агентлари ассоцияцияси томонидан ташкил қилинган.

Ўқилган: 1408
Европа футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ван Гал ван де Бек ҳақида: У яхши танлов қилди деб ўйламайман. Унда Погба ва Брунодаги каби сифатлари йўқ
15:08
Италия кубоги, 1/2 финал. "Интер" – "Наполи" ҳамда "Милан" – "Ювентус" учрашувлари бўлади
17:47
“Hero Interсontinental Cup 2019” мусобақаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқарди
17:59