"Реал Мадрид" жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Европа Чемпионлар лигасининг 1-турида "ПСЖ" (0:3)га қарши учрашувда майдонга тушди.
Бу эса Карим Бенземанинг ушбу мусобақадаги 113-ўйинига айланди.
Шу тариқа, Бензема Чемпионлар лигасида энг кўп ўйинда қатнашган франциялик футболчи мақомига эришди.
Бундан олдинги рекорд кўрсаткич "Арсенал" ва "Барселона"да тўп сурган ҳужумчи Тьерри Анрига тегишли эди.