
"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионатининг август ойидаги энг яхши мураббий деб топилди.
Англия чемпионатида клуб унинг қўл остида барча 4 ўйинда ғалаба қозонди ва уларда 12 гол уриб, 3 та ўтказиб юборган.
Бу Клоппнинг АПЛдаги ойнинг энг яхши мураббийи совринлар сони тўрттага етди.
Германиялик мутахассисдан ташқари ушуб совринга август ойида Пеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Рой Хожсон ("Кристал Пэлас") ва Брендан Рожерс ("Лестер") номзодлик қилган эди.