
ФИФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 16 сентябрь куни Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланади.
Бу йилги мусобақа Қатар давлатида бўлиб ўтади. Мусобақа 11 декабрь куни старт олади. Финал баҳси 22 декабрь куни бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросимига Майкл Оуэн махсус меҳмон сифатида таклиф қилинган ва у жамоаларнинг рақибларини белгилаб беради.
Маълумот учун, бу йилги мусобақада "Ливерпуль" (УЕФА), "Аc-Cадд" (мезбон), "Иенген Спорт" (ОFC), "Монтеррей" (КОНКАКАФ), "Эсперанс" (Африка) жамоалари иштирок этишлари аниқ бўлиб улгурган.
Эндиликда КОНМЕБОЛ ва ОЧЛ ғолибларини аниқлаб олиш қолди холос.