
“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер жамоа ярим ҳимоячси Поль Погба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Сиз ҳар доим Погба ҳақида савол берасиз, шундай эмасми? Мен унинг келажаги борасида қайғурмаяпман. Ўйлашимча, у қолади.
Унинг гапларида ҳеч қандай ғайритабиийликни кўрмаяпман. Унинг “ҳаммаси сўроқ остида” деган гапига келадиган бўлсак, Погба бор жойда ҳар доим савол бўлади. Погба ҳақида савол бўлмаган матбуот анжуманини ҳали кўрмадим” – дейди Сульшер.