Артета "Ливерпуль" ҳақида: Улар "Арсенал"ни руҳлантиради, чунки тўрт йил олдин улар ҳам қийин аҳволда бўлишган эди

"Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета "Ливерпуль" чемпионлиги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Улар охирги мавсумларда жамоа ва клуб сифатида жуда ҳам яхши шаклланди. Ўйлашимча, мерсисайдликлар клубнинг аниқ маданиятини яратишди ва буни мухлисларга ҳам тушунтириб ишонч беришди.

Ўйин услубига кўра, ажойиб фалсафага эга бўлиб ўйиндан-ўйинга бориш яхши йўлга қўйилган. Ва албатта ҳақиқий яхши ижрочиларга эга.

Ҳаммаси мураббий ва унинг жамоасидан бошланган, улар сотиб олган ўйинчилар "Ливерпуль"нинг ўйин услубига идеал равишда мос келади. Уларни табриклайман".

"Ливерпуль"нинг руҳлантирувчи сифатида тан олиш ҳақида

"Ҳа, улар "Арсенал" клубини руҳлантиради, чунки улар тўрт йил олдин жуда ҳам қийин аҳволда бўлишган, кейин эса кўплаб тўғри қарорлар қабул қилишди.

Шавқатсиз ва аниқ ҳаракатлар билан ўйнашди. Ҳар бир ўйинга ютиш учун келишар эди", - дейди Артета.

Ўқилган: 1335
Англия чемпионати Арсенал Ливерпуль Микель Артета Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Вулверхэмптон" - "Манчестер Сити": Таркиблар!
23:32
АПЛнинг икки клуби Хедира учун курашади
15:25
Азар: Келажагим борасида қарор қабул қилдим ва бу ҳақда “Челси”га маълум қилдим
18:38