
"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери "Ньюкасл" жамоасига қарши қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдириб ўтди.
- Илк сафар ўйинида дарвозангиз дахлсиз қолганидан мамнунмисиз?
- Биринчи навбатда мен ғалабадан мамнунман. Ғалаба қозонишни, гол уришни ва нольга ўйнашни истайман. Бугун биз гол урдик ва буни амалга оширдик.
Ҳимоя ва ҳужумда барқарорлик пайдо бўлгани ғалабага боғлиқ. Бугун биз 90 дақиқа давомида ўйинга жиддий ёндошдик, чиройли ўйнаб тўп билан ўйинни бошқардик.
Бугун бизда муаммолар бўлди, бироқ биз ғалабага ҳақли бўлдик. Ўзимизни босиб оламиз ва кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.
- Нимага янги футболчилар ўйинни заҳирадан бошлашди?
- Кеча тушунтирганимдек, бу ерда иш турли вазиятларга боғлиқ бўлди. Давид Луиз мавсум олди машғулотларини бошқа жамоада бошлади, жисмонан у тайёр, бироқ тўлиқ жамоа билан кеча тайёрланди, жума куни эса 30 дақиқа.
Николя Пепе бир ҳафта олдин келди, у жисмоний жиҳатдан 90 дақиқа тўлиқ ўйнаш учун яхшироқ тайёрланиши керак. Ўйлайманки, бугунги 20 дақиқа – у учун яхши.
Себальос – у эса орадаги вазиятда: Пепедан олдин келган, бироқ жароҳат олди ва машғулотларда қатнашмади. У премьер-лигани тушуниши керак, унинг бугун майдонга тушиши биз учун ҳам жуда муҳим", - дейди Эмери.