Унаи Эмери: "Арсенал" клуби "Ман Сити" ва "Ливерпуль" билан кураш олиб бормоқчи

"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери келаётган мавсум ҳақида гапириб ўтди.

- Янги мавсумдаги мақсадлар нима?

- Ҳақиқийларими? Биз жамоадаги ўйинчилардан кўнглимиз тўқ. Қийин бўлишини биламиз, аммо бизнинг мақсадларимиз ва иштиёқимиз – барча мусобақаларда максимал натижа қайд этишга қаратилган.

Энг муҳим мусобақа – Премьер-лига. У шанба куни бошланади ва биз 38 та ўйин давомида барқарорликка эришишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг асосий мақсадимиз – топ-4 дан ўрин олиш, лекин биз мураккаб бўлишини биламиз. Ўтган йили орадаги фарқни камайтирдик.

"Ман Сити" ва "Ливерпуль" бошланишида кучлироқ. Биз уларга қарши ўйинларда кўпроқ ва кўпроқ очко олишга ҳаракат қиламиз.

"Тоттенхэм", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клубларида ҳам биздаги каби шундай мақсадлар. Ўтган йили орамизда фарқ кам эди. Бу биз учун янги синов.

Ўқилган: 2515
Англия чемпионати Арсенал Ливерпуль Манчестер Сити Унаи Эмери

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ювентус" клуби "Арсенал" таклифига розилик бермади
16:05
Гвардиола Клопп ҳақида: У ҳам, мен ҳам ғалаба қозонишни истаймиз, бироқ финал ҳуштагидан кейин ҳаммаси тугайди
13:46
Сульшер: Ўйлашимча, Погба “МЮ”да қолади
12:56