"Интер" турнинг марказий ўйинида "Ювентус" билан дуранг ўйнади

Италия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Интер" – "Ювентус" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Жузеппе Меацца” стадионида бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг дебюти мезбонлар учун омадли келди. 7-дақиқада Ража Наинголан жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни очди.

62-дақиқада Криштиану Роналду Миралем Пьяничнинг узатмасидан сўнг кучли зарба йўллади ва мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, “Интер” 62 очко билан учинчи ўринда қолди. Чемпионлик масаласии ҳал қилиб бўлан “Юве” эса 88-очкосини қўлга киритди.

А Серия, 34-тур

Интер – Ювентус 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар
: 1:0 – 7 Наингголан, 1:1 – 62 Роналду.

Интер – Ханданович, де Врей, Асамоа, Д`Амброзио, Шкриньяр, Наингголан (Валеро, 74), Весино, Брозович, Перишич, Политано (Жоау Мариу, 80), Икарди (Мартинес, 82).

Ювентус – Шченсни, Бонуччи, Алекс Сандро (Спинаццола, 49), Кьеллини, Жоау Канселу, Пьянич, Куадрадо, Матюиди (Кин, 60), Джан, Бернардески (Матеус Перейра, 86), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Куадрадо (40), Перишич (44), Кьеллини (45), Кин (90).

***

Наинголаннинг голини томоша қилинг:

Ўқилган: 3636
Интер Италия чемпионати Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. АГМК сафарда “Оқ-тепа”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
18:55
Бугун Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади
10:24
Жазоир – Африка Миллатлар Кубоги соҳиби!
04:53