Жазоир – Африка Миллатлар Кубоги соҳиби!

Африка Миллатлар Кубогининг финалидан ўрин олган Сенегал ва Жазоир терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Бағдод Бунеджа жазоирликларни олдинга олиб чиқди. Қолган дақиқаларда Сенегал футболчилари ҳарчанд уринишмасин ҳисобни ўзгартира олишмади. Якунда “Ас-Садд” ҳужумчисининг голи Жазоирни чемпионга айлантирди.

Шу тариқа, Жазоир ўз тарихида иккинчи марта қитъада тенгсиз деб топилди. Улар илк ғалабани 1990 йилда қайд этишганди.

Африка Кубоги, финал

Сенегал – Жазоир
0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 2 Бунеджа.

Сенегал – Гомис, Гассама, Сане, Сабали, Куяте, Ндиайе (Диатта, 59), Севе (Дианье, 75), Сарр, Гуйе, Мане, Ньянг (Кейта Бальде, 85).

Жазоир – Мболи, Зеффан, Бенсебайни, Манди, Бенламри, Маҳрез, Гедиура, Фегули (Тахрат, 85), Беннасер, Белаили (Браими, 84), Бунеджа (Слимани, 89).

Огоҳлантиришлар: Бенсебайни (33), Белаили (54), Гуйе (79), Гассама (80), Манди (90), Гедиура (90).

Ўқилган: 2833
Африка Кубоги Жазоир термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси мураббийи ишдан четлатилди
18:54
Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. Бугун "Бавария" – "Челси" ҳамда "Барселона" – "Наполи" ўйинлари бўлади
17:09
Роберт Левандовски: Ёшим 31 да, лекин мен буни ҳис қилмаяпман
08:34