
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Манчестер Сити"га (0:2) қарши кечган дербидан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз борар "манзил"га етиб келдик. Рақибимиз дарҳақиқат биздан анча кучли ҳисобланади. Жамоалар ўртасида савия жиҳатдан катта фарқ бор, шунинг учун улар биринчи ўринда кетишмоқда.
Энди бёғига ишлашимиз керак. Манчестер шаҳрида яшаб туриб, бу вазиятга чидай олмаймиз.
Футболчиларимга раҳмат, улар бепарво эмасликларини кўрсатишди. "Сити" бўлса, тўпни олиб қўйишга чанқаб ётганди, улар бизни тўхтата олишди.
Афсуски, иккинчи бўлимда иккита кераксиз гол ўтказиб юбордик. Нима ҳам дердим, "Сити" намуна бўладиган мамлакатнинг энг яхши жамоаси", - дейди Сульшер.
***
Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!