Варди "Лестер" клуби билан шартномасини узайтирди. Янги келишув якунланганда у 36 ёшда бўлади

"Лестер" клуби жамоа ҳужумчиси Жейми Варди билан шартномасини узайтирганини расман эълон қилди.

Томонлар келишувни 2023 йилнинг ёзига қадар узайтиришди. Ҳозирда 33 ёшда бўлган ўйинчи янги келишув якунланганида 36 ёшда бўлади.

"Ушбу футбол клуби билан босган йўлга изоҳ бериш жуда ҳам қийин. Кўп нарсаларга биргаликда эришган бўлсакда, ушбу жамоа билан ҳали янги марраларни забт этамиз. Ўз келажагимни яна "Лестер Сити"га ишониб топшириш имконияти борлиги – ажойиб туйғу.

"Кинг Пауэр Стэдиум"да бизнинг мухлислар олдида ўз футболимни намойиш қилиш менга ёқади. Биз ажойиб жамоамиз ва янада яхшироқ бўлишимизга ишонаман. Биргаликда яқин кунларда нималарга эга чиқишимизни кўрмоқчиман", - дейди ҳужумчи.

Жорий мавсум англиялик футболчи 35 та ўйинда 23 та гол билан Премьер-лиганинг энг яхши тўпурарига айланди.

Ўқилган: 1224
Англия чемпионати Жейми Варди Лестер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Тоттенхэм” ўзининг ғалабали сериясини якунлади
15:05
“Ливерпул” АПЛ қолдирилган тур ўйинида “Вест Хэм”ни мағлуб этди
02:37
"Арсенал" – "Шеффилд Юнайтед": Таркиблар!
17:16