
Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ёзги трансфер мавсуми вақтида Месут Ўзил, Шкодран Мустафи ва Генрих Мхитарянни сотиб юбормоқчи.
Daily Mаil нашри хабарига кўра, “тўпчилар” ушбу футболчиларни сотувидан тушадиган маблағ эвазига янги ижрочиларни таклиф қилмоқчи. Аввалроқ клуб раҳбарияти Унаи Эмери учун янги футболчиларни сотиб олишига 50 миллион евро ажратишларини маълум қилганди.