Юрген Клопп: "Ливерпуль" Манчестер дербисига таъсир қила олмайди, "МЮ" ҳам

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Манчестер дербисидаги натижа чемпионлик пойгасига таъсир ўтказиши ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз дербига ҳеч қандай таъсир қила олмаймиз. "МЮ" клуби ҳам шунақага ўхшаябди. "Юнайтед" қандай ҳисоб билан "Эвертон" клубига мағлуб бўлди? 0:3? 0:4?

Дерби – "Сити" ўз майдонида ўтказиши керак бўлган одатдаги ўйин. Бизда ҳам "МЮ"га қарши ўйин бўлди ва улар ўша пайтда яхшироқ формада эди. Ўша ўйин 0:0 ҳисоби билан якун топган. Шундай экан яхши дербида дуранг натижа қайд этилади.

Чоршанба куни нима бўлишини кўрамиз, биз ҳеч қандай таъсир қила олмаймиз, лекин шундан кейин бизни катта ўйинлар кутади", - дейди Клопп.

Ўқилган: 2285
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Сити Манчестер Юнайтед Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия чемпионати, 34-тур анонси. Марказий ўйин — "Ливерпуль" – "Челси"
08:38
"Лестер" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни эълон қилди
18:20
Расман! АПЛ дебютанти клуб тарихидаги энг қиммат трансферни эълон қилди
12:54