Гвардиола: Мукаммалликка эришиб бўлмайди, аммо унга интилишимиз керак

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ доирасида “Тоттенхэм”га қарши кечадиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мукаммаликка эришиб бўлмайди. Ҳеч қачон. Ҳеч қанақасига. Аммо унга интилишимиз керак. Агар хатоларни тузатмасанг, улар яна сенга панд беради.

Мен фақат эртанги [бугунги] ўйин ҳақида ўйламоқдаман. Соврин учун курашаётганимиз ажойиб, аммо энг аввалло “Тоттенхэм”га қарши ўйин ҳақида ўйлаш лозим, кейин эса – “МЮ” билан баҳс борасида.

ЕЧЛ баҳсидан олдин ҳам айтгандим, биз аллақачон ақлбовар қилмас ишларни амалга оширдик, курашётган фронтларимизни назарда тутиб айтмоқдаман. Мен бунга ошиқ бўлганман, бундан фахрланаман”, – дейди Гвардиола.

Ўқилган: 1682
Англия чемпионати Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лофтус-Чик бир мавсумда 10 та гол урган сўнгги 27 йил ичидаги илк "Челси" тарбияланувчиси
01:40
Сульшер "МЮ"га беш нафар янги футболчи сотиб олмоқчи
09:38
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Уотфорд" ва бошқа ўйинлар бошланғич таркиблари
19:10