AS: Салоҳ “Ливерпуль” раҳбариятига жамоадан кетиш истагида эканини айтди

“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ёзги трансфер мавсумида мерсисайдлар сафини тарк этиши мумкин, дея хабар қилмоқда AS нашри.

Манбада таъкидланишича, мисрлик футболчи жамоа устози Юрген Клопп билан чиқиша олмаяпти. Келишмовчилик шу даражага етганки, 26 ёшли футболчи қўйиб юборишларини сўраб клуб раҳбариятига мурожаат қилган. Ўз навбатида мазкур келишмовчиликда муроса йўли танланмаси “Ливерпуль” Муҳаммадни сотиб юборишга тайёр.

Бу ҳолатдан Мадриднинг “Реал” клуби фойдаланиб қолиши мумкин. Қаймоқранглилар устози Зинедин Зидан Салоҳ трансферига қарши эмас.

Салоҳ ушбу мавсум қизиллар сафида 38 ўйин ўтказиб, 19 гол ва 8та голли пасга муаллиф бўлди.

Ўқилган: 3984
Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ньюкасл”нинг бўлажак эгаси жамоага қайси мураббийни таклиф қилмоқчи?
14:59
Крауч Почеттинонинг бўшатилгани ҳақида: Мен шок ҳолатидаман. Бошқа клуб унга ҳайкал қўйган бўлар эди
02:15
"Челси" клуби ходимларига маошларини тўлиқ тўлашда давом этади. Мухлисларга пуллар қайтарилади
07:26