Эмеридан кейин "Арсенал" сафарда "Норвич" билан дуранг ўйнади

Англия чемпионатининг 14-тур доирасида "Арсенал" клуби сафарда "Норвич" билан кураш олиб бориб дуранг натижага рози бўлиб қайтмоқда.

Учрашувда ҳисобни майдон эгалари вакили Пукки 21-дақиқада очди. Орадан 8 дақиқа ўтиб "Норвич" дарвозасига белгиланган пенальтини Обамеянг аниқ амалга ошириб орадаги ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим охирида Кэнтуэлл жамоасини танаффусга устунлик билан тарк этишини таъминлаб яна майдон эгаларани олдинга олиб чиқди. "Арсенал"нинг янги устози шогирдларига тўғри кўрсатма берган чоғи 57-дақиқада Обамеянг дубль қайд этишга эришди ва жамоасига 1 очко олиб берди.

Англия чемпионати 14-тур

Норвич – Арсенал 2:2 (2:1, 0:1)


Голлар: 1:0 – 21 Пукки, 1:1 – 29, пенальти Обамеянг, 2:1 – 45 Кэнтуэлл, 2:2 – 57 Обамеянг.

Норвич – Крул, Циммерманн, Ааронс, Годфри, Байрэм, Эрнандес, Маклин, Трибулл, Амаду, Кэнтуэлл (Буэндиа, 83), Пукки.

Арсенал – Лено, Давид Луиз, Чемберс, Мустафи, Колашинац, Гендузи (Сака, 78), Озил (Мартинелли, 89), Уиллок (Торрейра, 70), Джака, Ляказетт, Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Крул (29), Маклин (44), Чемберс (66).

Ўқилган: 514
Англия чемпионати Арсенал Норвич

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Де Хеанинг янги шартнома бўйича қанча маош олиши маълум бўлди
21:45
"Арсенал" сафарда "Лестер"га йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Шарҳ, статистика ва видео
17:56
Жон Терри “Астон Вилла” билан янги шартнома имзолади
08:44