Гвардиола: Биз ҳам “Ливерпуль” ҳам АПЛ чемпиони бўлишга муносиб. Аммо ғолиблик фақат битта жамоага насиб этади

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ ¼ финал босқичи жавоб баҳсидан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, квадрупл учун кураш ҳақида гапирди.

“Агар биз яқин кунлар ичидаги ўйинларда ғалаба қозона олмасак, у ҳолда иккита совринни бой берамиз.

АПЛда бизнинг рақиб ақлбовар қилмас – “Ливерпуль”. Одатда 84-85 очко чемпионлик учун етарли бўларди. Икки жамоа ҳам ғалабага муносиб, аммо соврин фақат биттасига насиб этади.

Мен узоқни ўйламаяпман. Энг аввало ярим финалга чиқиш зарур. Эртага нима бўлишидан қатъий назар биз августда бўладиган қуръа ташлаш маросимида қатнашамиз.

Бир вақтлар мен дарвоза томон берилган битта аниқ зарба билан финалга чиққанман. Бошқа сафар эса биз 33 бор зарба йўллаб ҳам қолиб кетганмиз. Футбол – шундай ўйин”, – дейди Гвардиола.

Ўқилган: 2142
Англия чемпионати Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Юрген Клопп: "Ливерпуль" Манчестер дербисига таъсир қила олмайди, "МЮ" ҳам
06:13
Англия чемпионати, 34-тур анонси. Марказий ўйин — "Ливерпуль" – "Челси"
08:38
"Челси" клуби Жиру билан шартнома узайтирди
00:25