Пеп Гвардиола: Ўйлайманки, "Ливерпуль" қолган барча ўйинларда ғалаба қозонади

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола "Кристал Пэлас" жамоаси устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ғалабадан жуда ҳам хурсандман. Бу ўйин плей-офф каби бўлди. Биз "Брайтон" билан ўйнадик, уч кун ўтиб чемпионлар лигасида, ҳозир бу ерда ўйин.

Бизнинг рақиб кўпроқ дам олган ва 75-80 дақиқа биз яхши ўйнадик. Ўйлайманки, "Ливерпуль" клуби қолган барча ўйинларда ғалаба қозонади, шунинг учун ҳам биз барча ўйинларимизни ютишимиз керак.

Автобусда ортга қайтаётганимизда бир кулоғимиз билан "Ливерпуль" - "Челси" ўйинини эшитиб кетамиз, иккинчиси билан эса гольфни", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 2645
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола ғалаба ҳақида: Кўпроқ гол уриш учун биз етарлича вазият яратдик
00:17
AS: Салоҳ “Ливерпуль” раҳбариятига жамоадан кетиш истагида эканини айтди
20:19
"Тоттенхэм" – "Брайтон": Таркиблар!
22:51