Англия чемпионати, 34-тур анонси. Марказий ўйин — "Ливерпуль" – "Челси"

Англия Премьер-лигасининг 34-тур учрашувларига кеча тунда старт берилди. Унда битта ўйин ўтказилди. "Лестер" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қабул қилиб 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ягона гол Перес ҳисобига ёзилди.

Қолган ўйинлар бугун ва эртага давом эттирилади.

Жумладан, "Тоттенхэм" клуби Лондонда "Хаддерсфилд"ни кутиб олади. Мусобақа пешқадами "Манчестер Сити" бўлса сафарда "Кристал Пэлас" меҳмони бўлади. Ҳамшаҳарлари "Манчестер Юнайтед" футболчилари "Вест Хэм"ни қабул қилишади. Икки Манчестер шаҳри клубларида ғалаба учун имконият сақланиб турибди.

Бу турда марказий ўйин бор. Унда "Ливерпуль" жамоаси пойтахтнинг "Челси" клубини қабул қилади. Мана шу ўйинни бутун дунёда кузатишлари турган гап. Сабаби, у жадвалга таъсир кўрсатмай қолмайди.

34-турни "Уотфорд" – "Арсенал" беллашуви якунлаб беради.

Ушбу тур анонси билан танишинг:

Англия чемпионати, 34-тур
13.04.2019  00:00     Лестер – Ньюкасл 0:1     
13.04.2019  16:30     Тоттенхэм – Хаддерсфилд
13.04.2019  19:00     Брайтон – Борнмут
13.04.2019  19:00     Бёрнли – Кардифф Сити
13.04.2019  19:00     Фулхэм – Эвертон
13.04.2019  19:00     Саутгемптон – Вулверхэмптон
13.04.2019  21:30     Манчестер Юнайтед – Вест Хэм
14.04.2019  18:05     Кристал Пэлас – Манчестер Сити
14.04.2019  20:30     Ливерпуль – Челси
16.04.2019  00:00     Уотфорд – Арсенал

Ўқилган: 2908
Англия чемпионати Анонс Ливерпуль Марказий ўйин Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Лестер" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни эълон қилди
18:20
Расман! АПЛ дебютанти клуб тарихидаги энг қиммат трансферни эълон қилди
12:54
Гари Линекер: Мессининг "Ман Сити"га ўтиши клубга бутун дунёдан мухлислар ортишига сабаб бўлади
10:12