ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

“Реал” ўз майдонида “ПСЖ” билан баҳс юритди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Карим Бензема мадридликларнинг ажойиб комбинациясини гол билан якунлашга эришди. Танаффусга қадар майдон эгаларида яна бир нечта вазиятлар юзага келди, бироқ Кейлор Наваснинг сейвлари парижликларни муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар устунликка эга бўлишди. 79-дақиқада Бензема жамоасининг иккинчи голини урди. Барчаси мадридликларнинг ғалабси томон кетаётган бир вақтда “ПСЖ” футболчилари икки дақиқа ичида иккита гол урган ҳолда мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди.

Гуруҳнинг бошқа баҳсида “Галатасарой” ўзида “Брюгге” билан дуранг ўйнади.

Шу тариқа, бельгияликлар клуби кейинги босқичга чиқиш имкониятини қўлдан чиқарди. “Реал” эса мудаттидан аввал гуруҳ масаласини ҳал қилди.

Жозе Моуринью бошчилигидаги “Тоттенхэм” ўз майдонида “Олимпиакос”ни қабул қилди. Дастлаб меҳмонлар иккита тўп киритган ҳолда олдинга ўтиб олишди. Унга лондонликлар биринчи бўлим сўнггида Деле Аллининг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.

Иккинчи бўлимда “тақачилар” учта тўп киритган ҳолда камбек амалга оширишга эришдилар. Гуруҳнинг нариги баҳсида “Бавария” клуби сафарда “Црвена Звезда”га жавобсиз олтита гол урди. Роберт Левандовски покер қайд этган бўлса, Леон Горетцка ва  Серж Гнабри бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

ЕЧЛ, 5-тур
А гуруҳи

Галатасарой Туркия – Брюгге Бельгия 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 11 Бююк, 1:1 – 90 Диатта.

Реал Мадрид Испания – ПСЖ Франция 2:2 (1:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 17 Бензема, 2:0 – 79 Бензема, 2:1 – 81 Мбаппе, 2:2 – 83 Сарабия.

B гуруҳи

Тоттенхэм Англия – Олимпиакос Греция 4:2 (1:2, 3:0)

Голлар: 0:1 – 6 Эль-Араби, 0:2 – 19 Рубен Семеду, 1:2 – 45 Алли, 2:2 – 50 Кейн, 3:2 – 73 Орье, 4:2 – 77 Кейн.

Црвена Звезда Сербия – Бавария Германия 0:6 (0:1, 0:5)

Голлар: 0:1 – 14 Горетцка, 0:2 – 53, пенальти Левандовски, 0:3 – 60 Левандовски, 0:4 – 64 Левандовски, 0:5 – 67 Левандовски, 0:6 – 89 Толиссо.

*****

Эътиборингизга Мбаппе урган голни ҳавола қиламиз: