Европа Миллатлар лигаси мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Швеция ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, португалияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда икки голни ҳам Криштиану Роналду киритди. Унинг жарима голи жуда чиройли тарзда ижро этилди.

Таъкидлаб ўтамиз, 44-дақиқадан бошлаб Швеция битта кам бўлиб ҳаракат қилди. Свенссон майдондан четлатилганди.

Европа Миллатлар лигаси, 2-тур
Швеция – Португалия 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 45 Роналду, 0:2 – 72 Роналду.
Швеция – Ольсен, Хеландер, Янссон, Аугустинссон, Крафт, Свенссон, Форсберг (Сванберг, 79), Ольссон, Кулусевски (Экдаль, 90), Исак (Квайсон, 71), Берг.
Португалия – Антони Лопеш, Пепе, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Геррейру, Бруну Фернандеш, Моутинью (Рубен Невеш, 73), Бернарду Силва (Гедеш, 22), Данилу Перейра, Жоау Феликс, Роналду (Диогу Жота, 81).
Огоҳлантиришлар: Свенссон (14), Геррейру (56), Жоау Феликс (86).
Четлатиш: Свенссон (44).

*****

Роналдунинг жаримадан урган ажойиб голини томоша қилинг!