Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган "Леганес" – "Реал" учрашуви ўз якунига етди. “Бутарке” стадионида бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилди.
Учрашувнинг дастлабки бўлими суст темпда ўтди, шунга яраша вазиятлар ҳам кам бўлди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Хотанат Сильва жарима майдонидан қайтган тўпга ажойиб зарба бериб жамоасини танаффусга ғолиб ҳолда олиб чиқди.
Иккинчи бўлимни мадридилклар фаол бошлашди ва кетма-кет ҳужумлар 52-дақиқадаёқ ўз самарасини берди. Лука Модричдан узатма қабул қилиб олган Карим Бензема иккинчи уринишда аниқ зарба йўллаб, мувозанатни тиклади.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада ҳам бир нечта имкониятлар бўлди, айниқса “Реал” футболчилари ҳужумда фаол бўлишди. Аммо шу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.
Шу тариқа, “Реал” очколарини 61тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. “Леганес” (41) 11-поғонага кўтарилиб олди.
Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.
Ла Лига, 32-тур
Леганес – Реал Мадрид 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 45 Сильва, 1:1 – 51 Бензема.
Леганес – Куэльяр, Бустинса, Сиовас, Ньом, Сильва, Микель Весга (Ресио, 85), Перес, Эрасо (Эль-Жар, 71), Омеруо, Каррильо (Эн-Несири, 65), Брэйтуэйт.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Каземиро, Модрич, Иско (Васкес, 77), Вальверде, Асенсио (Бэйл, 81), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Карвахаль (48), Асенсио (61), Вальверде (67).
***
Учрашув статистикаси билан танишинг:
***
Бенземанинг голини томоша қилинг: