ОЧЛ-2019. Бугун 3-тур старт олади

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг 3-тур баҳслари старт олади. Бугун А ва С гуруҳи вакиллари ўз ўйинларини ўтказишади.

А гуруҳида қизғин кураш давом этмоқда, етакчилар қаторида бораётган “Зоб Аҳан” клуби “Ал Васл” майдонига сафар қилади. “Ан Насср” эса Жиддада “Ал-Зарва”ни қабул қилади. Саудияликлар кутилмаганда икки турда ҳам мағлубиятга учрашди. Ироқ вакили эса ишончли ҳаракатлари билан кўпчиликни ҳайрон қолдирмоқда. Бу ўйин қайсидир маънода биз учун ҳам муҳим саналади. Чунки ОЧЛга квота ажратувчи рейтингда Ўзбекистон клублари Ироқ вакиллари билан баҳс юритишмоқда.

С гуруҳи фаворитларидан бири “Ал Дуҳаил” ўзида “Ал Айн”ни қабул қилади. Бу қарама-қаршиликда қатарликлар яққол фаворит сифатида эътироф этилмоқдалар. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Ал Ҳилол” сафарда “Истиқлол”га қарши ўйин ўтказади. Бу учрашувдари ғалаба саудияликлар учун кейинги босқичга қўйилган катта қадам бўлади, форсларда эса аксинча.

Вакилларимиз эса эртага ўз ўйинларини ўтказишади.

Осиё Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Локомотив" – "Ал Иттиҳод" 1:1. Шарҳ, статистика ва видео!
19:52
Осиё Чемпионлар лигасининг ғарбий минтақасида 1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари якунланди
11:07
“Ас Садд” плей-офф масаласини ҳал қилди, “Персеполис” эса гуруҳда қолиб кетди
02:21