Неймар Месси ва Сауресни "Атлетико" устидан қозонилган ғалаба билан табриклади (фото)

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар "Барселона"даги собиқ жамоадошлари Лионель Месси ва Луис Суаресни 31-тур "Атлетико" жамоаси устидан қозонган ғалабаси билан табриклади.

Шанба куни "матрасчилар" устидан қозонилган ғалабадан кейин каталонияликларнинг уругвайлик футболчиси "Инстаграм" саҳифасида аргентиналик шериги билан тушган суратини жойлади.



Ушбу расм жойланганидан бироз ўтиб бразилиялик футболчи томонидан: "Буюк ўйинчилар" деган изоҳ пайдо бўлди.

Неймар "Барселона" клуби сафида 2013 йилдан 2017 йилга қадар тўп сурган. Футболчи ушбу давр мобайнида 186 та ўйинда иштирок этиб 105 та гол урган. "Камп Ноу"да тўп сурган Неймар клуб билан бирга 10 та совринни боши узра баланда кўтарган. "ПСЖ" сафига Неймар футбол учун ўша пайтдаги рекорд миқдорда яъни 222 миллион евро эвазига ўтган эди.

Ўқилган: 1908
Атлетико М Барселона Испания чемпионати Лионель Месси Луис Суарес Неймар ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вальвердени истеъфогача олиб келган учта сабаб
10:41
Брэйтуэйт “Барселона” сафида дебют қилди
12:41
“Арсенал” ҳужумчиси “Эвертон”га ўтишга яқин турибди
17:32