Тошкентда ташкил этилган халқаро мусобақада Япониянинг "Ванфоре Кофу" клуби тўртинчи ўринни эгаллади

Хабарингиз бор, Япониянинг "Ванфоре Кофу" клуби Ўзбекистон ҳамда Япония футбол ассоциациялари ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан мамлакатимизга ташриф буюриб, болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказди.
 
Жумладан, японияликлар 3 ва 4 апрель кунлари Самарқанд ва Тошкент футбол академияларига қарши майдонга тушишди. Бундан ташқари, "Миллий" стадионда "Ванфоре Кофу" жамоаси иштирокида халқаро мусобақа ташкил этилди. Унда "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф" клублари академиялари қатнашди.
 
Мусобақа ярим финалида "Ванфоре Кофу" клуби "Бунёдкор" академиясига қарши баҳс олиб бориб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи ярим финалда "Насаф" академияси худди шу ҳисобда "Пахтакор" академияси тарбияланувчиларини таслим этди.  3-ўрин учун баҳсда "Ванфоре Кофу" "Пахтакор"га қарши майдонга тушиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Финалда эса "Бунёдкор" академияси "Насаф" тарбияланувчиларини кичик ҳисобда таслим этди. Шу тариқа "Бунёдкор" биринчи, "Насаф" иккинчи, "Пахтакор" учинчи ва "Ванфоре Кофу" клуби тўртинчи ўринни эгаллади.
 
Бугун Япония клуби "Чиғатой" спорт мажмуасида Наманган ва Андижон академияси тарбияланувчиларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув соат 14:30да бошланади.

Ўзбек футболи
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Нью-Йорк шаҳрида Пахтакор-79 хотирасига бағишланган маросим ташкил қилинди
11:29
КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42