"Ювентус" Туринда "Милан"ни иродали тарзда енгди

Италия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган "Ювентус" – "Милан" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Туринда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг биринчи бўлими кескин курашларга бой бўлди, тайм якунланиши арафасида миланликлар олдинга ўтиб олишди. Кшиштоф Пёнтек 40-дақиқада гол уриб меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

60-дақиқада майдон эгалари пенальти ишлаб олишди, уни Пауло Дибала аниқ бажарди. Ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганида Мойзе Кин “кекса синьора”га ғалаба олиб келган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, “Юве” ушбу ғалабадан сўнг очколарини 84тага етказиб олган ҳолда якка пешқадамликда давом этмоқда. “Милан” (52) эса тўртинчи поғонадаги ўрнини йўқотиб қўйиши мумкин.

А Серия, 31-тур

Ювентус – Милан 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 39 Пёнтек, 1:1 – 60, пенальти Дибала, 2:1 – 84 Кин.

Ювентус – Шченсны, Ругани, Бонуччи, Де Шильо, Алекс Сандро, Бентанкур, Спинаццола (Пьянич, 61), Джан (Хедира, 25), Бернардески, Манджукич, Дибала (Кин, 66).

Милан – Рейна, Калабрия (Кутроне, 84), Романьоли, Мусаккьо, Родригес, Кессиэ, Чалханоглу, Борини, Бакайоко, Сусо (Кастильехо, 76), Пёнтек.

Огоҳлантиришлар: Бернардески (41), Мусаккьо (59), Чалханоглу (77), Манджукич (86).

Эътиборингизга Кин томонидан киритилган голни ҳавола этамиз:

Ўқилган: 2278
Италия чемпионати Милан Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Дилшод Раҳматов билан суҳбат: Колумбиядаги ЖЧ хотиралари, пандемиянинг фаолиятига таъсири ва яқинлашиб келаётган мундиал ҳақида
22:47
Месси: Коррупция ва ҳакамлар финалга чиқишимизга йўл қўйишмади. Буларнинг барчаси Бразилия учун ташкил қилинган
12:26
Англия чемпионати, 21-тур. "Арсенал" – "Манчестер Юнайтед" 0:0
07:52