"Реал" Бенземанинг дубли эвазига "Эйбар" устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Испания чемпионатининг 31-туридан ўрин олган "Реал" – "Эйбар" учрашуви ўз якунига етди. “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтган баҳсда “Мадрид” иродали ғалабани қўлга киритди.

Учрашув мадридликларнинг ҳужумлари билан бошланган бўлсада, кейинчалик майдон эгалари темпни тушуриб юборишди. Бундан меҳмонлар унумли фойдалана олишди.

39-дақиқада Марк Кардона ўзининг аниқ зарбаси билан “Эйбар”ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим ҳам қаймоқранглиларнинг фаоллигида бошланди.

Тайм дебютида Карим Бензема ҳисобни танглаштирган эди, бироқ унинг голи видеотакрорлардан сўнг бекор қилинди. 59-дақиқада Бензема ўз мақсадига эришди, Марко Асенсио томонидан узатилган тўпни Карим боши билан дарвозага аниқ йўналтирди.

81-дақиқада майдон эгалари ғалаба тўпини киритишди, Тони Кроос томонидан узатилган тўпни Бензема боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Ўйин якунига қадар мадридилкларда яна бир нечта юз фоизлик имкониятлар бўлди. Бензема бир марта дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб ундан фойдалана олмади. Бироз ўтиб Карим бўш қолган дарвозани беш метр наридан ишғол қила билмади. Яна бир вазиятда франциялик футболчининг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Шу тариқа, “Реал” очколарини 60тага етказиб олди ва учинчи ўринда бормоқда. “Эйбар” эса (39) 11-поғонада қолди.

Ла Лига, 31-тур
Реал Мадрид – Эйбар 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 39 Кардона, 1:1 – 59 Бензема, 2:1 – 81 Бензема.
Реал Мадрид – Навас, Одриосола, Начо, Варан, Регилон, Иско (Браим Диас, 90), Модрич (Васкес, 76), Асенсио, Вальверде, Бэйл (Кроос, 77), Бензема.
Эйбар – Дмитрович, Хосе Анхель, Паулу Оливейра, Рамис (Орельяна, 54), Кукурелья (Шарлес, 84), Эскаланте, Де Бласис, Альварес, Жордан, Кардона (Пенья, 72), Энрик.
Огоҳлантиришлар: Паулу Оливейра (21).

Эътиборингизга Карим Бенземанинг 81-дақиқада урган голини ҳавола этамиз:

Ўқилган: 1364
Испания чемпионати Реал Мадрид Эйбар

Фойдаланувчилар фикрлари



vadimbotikov@yandex.ru 21:37 06/04/19
ТВ операторы грабят Вас! Рoccийские кaнaлы мoжно cмoтpeть БECПЛAТН0 с любой точки страны подробности здесь http://cleartv.space Есть и, футбол, и фильмы, а качество картинки и сигнал надежней кaбeльнoro и cnymникового в разы даже в деревни!

Мазву бўйича

Лопотеги "Севилья" клубини бошқаради
08:17
Эден Азар: Роналду билан ўзимни таққосламайман
08:33
"Эспаньол" ўз майдонида "Атлетико"ни таслим этди
21:36