"Реал" клубининг "Эйбар"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркиби маълум

Мадриднинг «Реал» клуби Ли Лига 28-тури доирасида «Эйбар»га қарши кечадиган баҳсда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар қайдномасини эълон қилди. «Қироллик клуби» бош мураббийи Зинедин Зидан заявкага 19 футболчини киритди.

Ўйинни Марсело сариқ карточклари йиғилиб қолганлиги сабаб ўтказиб юборади. Тибо Куртуа, Дани Карвахаль, Маркос Льоренте ва Винисиус Жуниор каби футболчиларда жароҳат бор. Серхио Рамос эса заявкага киритилмаган.

Ўйин қайдномасига киритилган футболчилар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Люка Зидан, Моха;

Ҳимоячилар: Хесус Вальехо, Рафаэль Варан, Начо Фернандес, Альваро Одриосола, Серхио Регилон;

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Марко Асенсио, Браим Диас, Иско, Дани Себальос;

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес.

«Реал» – «Эйбар» учрашуви бугун бизнинг вақт билан 19:15да бошланади.

Испания чемпионати Реал Мадрид Эйбар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ла Лигада апрель ойининг энг яхши футболчиси маълум бўлди
20:49
“Барселона” 11 йил деганда илк бор Ла Лигани мағлубият билан бошлади
10:45
Чичарито Ла лигага қайтди
08:00