Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги дебютида ғалаба қозонди

Рио олимпиадаси чемпиони, ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда дебют жангини ўтказди. Буюк Британиянинг “МТК” промоутерлик компанияси билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган юртдошимиз дастлабки жангини индонезиялик Энтони Хольтга қарши олиб борди.

6 раундга мўлжалланган жангнинг 1 раунди ҳам тугашга улгурмади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, рефери ярим дақиқа ичида нокдаунд ҳолатини эълон қилди. 1-раунднинг 19-сонияси ўтиб бораётган пайт Зоиров йўллаган кучли зарбани индонезиялик боксчи ўтказиб юборди ва ерга қулаганича, 10 сония ичида қайтиб ўрнидан кўтарилмади.

Шу тариқа ҳамюртимиз профессионал боксдаги илк жангида дастлабки дақиқадаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонмоқда. Ўхшаш жиҳати Шаҳрам Ғиёсов ҳам ўзининг бирингчи жангида худди шундай ғалабани тантана қилган эди.

UFF.uz Спорт Бокс
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тошкентда велотрек бўйича Республика очиқ турнирига старт берилди
13:22
Тошкентда таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
20:56
Бокс бўйича жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик
08:39