Погба "Реал" клубига ўтмоқчи. Мадридликлар келишувга Варан ва Бэйлни қўшишмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба ёзда бошқа клубга ўтиши мумкин.

Marca нашрининг маълумотига кўра, франциялик ўйинчи вазиятни ўзгартириб "Реал" сафига ўтмоқчи. "МЮ"дагилар Погбанинг ушбу қарори жиддийлигини тушунтириб турибди ва улар келиб тушадиган таклифни кўриб чиқишга мажбур бўлишади.

Шу билан бирга "МЮ" клуби ушбу вазиятдан ўзига максимал даражада фойда олишга ҳаракат қилиб келишувга "Реал" ўйинчиларини қўшиш истагида. Мадриддагилар Погбанинг қарори ҳақида билишади, чунки футболчи ўзининг агенти Мино Райолага ушбу маълумотни етказишни сўраган.

"Реал" клуби ҳозирча ҳеч қандай фаол ҳаракатларни амалга оширмади. Лекин клубдагилар келишувга ёзда Мадридни тарк этмоқчи бўлаётган Рафаэль Варан ва ҳужумчи Гарет Бэйлни ҳам қўшиб бериш имкониятларини кўриб чиқишга тайёр.

Погба бундан аввал ҳам "Реал" клубини тарк этиш истаги борлигини билдирган. Унинг трансфери билан "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан қизиқмоқда.

Ўқилган: 2028
Гарет Бэйл Поль Погба Рафаэль Варан Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Челси” бош мураббийлиги учун кутилмаган номзод пайдо бўлди
11:57
Жек Уилшер: Агар "Арсенал" ван Перси, Фабрегас ва Насриларни ушлаб қола олганди АПЛ чемпиони бўларди
08:13
“Ливерпуль” бир йилдан кейин эркин агентга айланадиган Оригини қўйиб юбормоқчи эмас
18:06