Диего Симеоне: Чемпионлик учун курашда қолишнинг ягона имконияти – "Камп Ноу"да ғалаба қозониш

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионати доирасида "Барселона" жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барса" 31-тур олдидан мадридликларни 8 очко ортда қолдирмоқда.

- "Барселона" жамоасини сафарда бирон маротаба ҳам мағлуб қила олмаганингизни инобатга олиб, оптимист бўлиш учун сизда баҳона борми?

- Биз бирон маротаба ҳам у ерда ютмаганмиз, бирон маротаба. Албатта, мен супероптимистик даражада тайёрман.

Бизнинг чемпионлик пойгасида қолишнинг ягона имконияти – "Камп Ноу"да фақатгина ғалаба қозониш. Барчаси эртанги ўйинга боғлиқ. Бизнинг улардан 8 очко ортда қолаётганимиз ҳеч ҳам кўмак бермаяпти. "Барселона" клубининг ягона таъқибчиси эканлигимиз, ўйинчиларни янада кўпроқ меҳнат қилишига мажбурламоқда.

- Месси ва унинг ўйинга бўлган таъсири ҳақида нима деб ўйлайсиз?

Биз унга нисбатан қўрқув эмас ҳурмат ҳис қиламиз. Унинг жарима тўплари – ҳақиқий сифат. Айрим вазиятларда янада нозикроқ ҳаракат қилиш керак бўлади ва бу нарса Мессида содир бўлади.

"Барселона" клуби ушбу мавсум жуда ҳам яхши вазиятда турибди, кубок финали, катта фарқ билан чемпионатда етакчилик, ЕЧЛ чорак финали.

Ўйинларни фақатгина ғалаба ва доимо ютишга ўргатиш жуда ҳам қийин. Вальверде ушбу мавсум ўз ихтиёрида бўлган ўйинчилар билан ажойиб мавсум ўтказмоқда", - дейди Симеоне.

Атлетико М Барселона Диего Симеоне Испания чемпионати Реал Мадрид
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Атлетико” иккита тўп фарқини йўққа чиқариб “Эйбар”ни мағлуб этди
00:01
“Барселона” сафарда “Хетафе”ни мағлуб этди
21:08
"Бетис" 38 ёшли Хоакин билан шартномани узайтирмоқчи
07:21