Пол Инс: Сульшер ва “МЮ”нинг асал ойи ўз ниҳоясига етди

“Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ футболчиси Пол Инс манкунианларнинг сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликлари ҳақида фикр билдирди.

“Сульшер ва “МЮ”нинг асал ойи буткул ўз ниҳоясига етди. Оле шартнома имзолаганидан кейин "энди ишга киришиш керак", деганди. Вақтинчалик мураббийга қараганда доимий шу лавозимга тайинланган мутахассисда катта босим бўлади.

Сульшер энди ҳар бир мағлубиятдан кейин унга диққат билан боқишларини билади. Албатта, босим ошиб боради. Уни олдинда кўплаб ишлар кутиб турибди ва Сульшер буни билади.

Ҳар бир жамоада пасайиш бўлади, аммо ҳозирги пайт бунинг учун энг номақбул вақт. Олдинда “Барселона” билан ўйин, кейин эса “Вест Хэм”га қарши баҳс кутиб турибди”, – дейди Инс.

Ўқилган: 2728
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни таслим этди. Шарҳ, статистика ва видео
23:36
Сон Хён Мин узоқ муддатга сафдан чиқди
19:55
Моуриньо "Арсенал" клубида Эмерининг ўрнини эгаллашга тайёр
03:59