Сульшер "МЮ"га беш нафар янги футболчи сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоага беш нафар янги футболчи сотиб олмоқчи.

Норвегиялик мутахассис ўнг ва марказий ҳимоя чизиқларини кучайтириш истагида, шу билан бирга универсал ҳужумчии таркибга таклиф этмоқчи.

Агар ёзда шартномаси тугаётган Хуан Мата ва Андер Эррера "Манчестер Юнайтед" клубини тарк этса, Сульшер марказга ҳам янги футболчиларни таклиф этмоқчи.

"Юнайтед" таклиф этмоқчи бўлган футболчилар рўйхатида "Боруссия" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо ва "Кристал Пэлас" клуби ҳимоячи Аарон Уан-Биссака бор. Бундан ташқари клуб академиядан бир неча ёш футболчиларни таклиф қилмоқчи.

Сульшер "МЮ"нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон каби жамоани британиялик ўйинчилар атрофида қуришни режа қилмоқда.

Ўқилган: 3112
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Уотфорд" ва бошқа ўйинлар бошланғич таркиблари
19:10
Моуринью Погба билан келишмовчилик ҳақида: Жаноби олийлари стадионни Rolls-Royce'да тарк этишни истагандилар
11:12
"Тоттенхэм" янги стадионидаги илк баҳсда ғалабага эришди
01:48