"Тоттенхэм" клуби ўтган мавсум рекорд миқдорда фойда қилди

"Тоттенхэм" клуби ўтган мавсум барча солиқларни чиқариб юборганда 113 миллион фунт миқдордаги рекорд фойда олди.

Ушбу кўрсаткич бўйича Лондонликлар "Ливерпуль" клубини ортда қолдиришди. Мерсисайдликлар 106 миллион фунт билан ўтган мавсумни якунлашган эди.

2017/18 мавсум "Тоттенхэм" клубининг фойдаси 310 миллион фунтдан 380 миллион фунтга кўпайгани қайд этилди.

Рекорд натижаларнинг асосий манбаси – ўйинчиларнинг сотилиши, "Уэмбли"даги мухлисларнинг кўпроқ ташриф буюриши ва чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиққани.

"Тоттенхэм" клубининг ўйинчилар маошига кетган маблағ 247 миллион фунтни ташкил қилган. Масалан "Арсенал" футболчилар ойлиги учун 100 миллион, "Манчестер Юнайтед" эса таҳминан икки баробар кўпроқ пул сарфлайди.

Ўтган мавсум лондонликлар Лукас Моура ва Серж Орьенинг трансферларини қўшиб ҳисоблаганда футболчилар сотиб олиш учун 116 миллион евро сарфлади.

"Тоттенхэм" клуби футболчилар сотишдан 84 миллион фунт ишлаб олди.

Ўқилган: 958
Англия чемпионати Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Сиёсатчи Жереми Корбин: Тереза Мэй Европада натижага эришишни Клоппдан ўрганса бўлар экан
03:16
Агуэро Лэмпарддан ўзиб кетди
05:15
“Бавария” президенти: Крооснинг “Реал”га сотилиши хато қарор бўлганди
10:31