"Пахтакор” – “Насаф”: Превью

4 апрель куни Cocа-cola Суперлигасининг 3 турига старт берилади.

“Аждарлар” Cocа-cola Суперлигаси 3-турини Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Бу жамоалар ўртасидаги ҳар бир учрашув шиддатли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган. Шунингдек бу жамоалар бир-бирлари учун ашаддий рақиб бўлиб келган.

“Пахтакор” – “Насаф” учрашуви 5 апрель жума куни “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.
 
Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача  44 бор куч синашишган.  Бўлиб ўтган 25 учрашувда “Пахтакор”, 9 ўйинда эса “Насаф” ғалабага эришган. 10 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 66:38га тенг. Устунлик “Пахтакор” тарафида.

Ҳар икки жамоанинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси - 4:0.

5 апрель куни бўлиб ўтадиган турнинг марказий учрашувига жамоамизниг барча мухлисларини чорлаб қоламиз!

Насаф Пахтакор Превью Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Қўқон-1912" Фарғонада "Бунёдкор"га қарши учрашувга тайёргарликни олиб бормоқда
03:23
Жўрабоев Тожикистон термасига чақирилди
00:20
АГМК - "Андижон". Ўзаро учрашувлар тарихидан
13:18