Ўзбекистон Суперлигаси. Бугун 3-тур доирасида "Андижон" - "Локомотив" ўйини бўлади

Ўзбекистон миллий чемпионати - Coca Cola Суперлигасининг 3-тур учрашувларига бугун старт берилади. Унда битта ўйин ўтказилади. Тошкентдаги ТТЗ “Локомотив” стадионида "Андижон" жамоаси мезбон сифатида "Локомотив"ни қабул қилади.

Аслида учрашув Андижонда ўтказилиши керак эди, аммо стадион ҳолати ҳали тайёр бўлмагани боис ўйин Тошкентга кўчирилган. Яъни, ўйинни Тошкентда ўтказиш таклифини "Андижон" ФК маъмурияти сўраган ва у ЎзПФЛ томонидан маъқулланган.

Яна бир жиҳат: тақвимга кўра, беллашув 5 апрель куни ўтиши керак эди. Лекин, 5 апрель куни "Пахтакор" стадионида ҳам ўйин борлигини инобатга олиб, томонлар 4 апрелни танлашган.

Хуллас, бугун ўзига хос қарама-қаршиликка гувоҳ бўламиз. Ўйин соат 18.00да бошланади.

Фото манбаси: lokomotiv.uz

Александер Чеферин Локомотив Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига иккинчи давра учрашувлари тақвими
22:27
Андрей Фёдоров: Сўнгги дақиқалардаги пенальти жуда ачинарли бўлди
22:27
“Пахтакор” – “Навбаҳор”. Превью
06:07