"Милан"нинг учта футболчиси "Ювентус"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

“Милан” клуби дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма ва ярим ҳимоячи Лукас Пакета А Серия 31-тури доирасида “Ювентус”га қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юборишади.

Иккала футболчи ҳам “Удинезе”га қарши кечган ўйинда (1:1) жароҳат олишган. Бразилиялик футболчи бир неча ҳафта майдонга туша олмайди. Италиялик посбон эса “Лацио”га қарши ўйинга қадар (13 апрель) тузалиши тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, “Юве”га қарши ўйинни миланликлар ҳимоячиси Андреа Конти ҳам ўтказиб юборади. У душанба кунги машғулотларда чап оёғини шикастлаб олган.

Туринликларга қарши ўйинга қадар ярим ҳимоячилар Сусо ва Франк Кессиэ сафга қайтиши кутилмоқда.

Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс 6 апрелда бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1115
Жароҳатлар Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ювентус” клубининг акциялари баҳоси 24% тушиб кетди
18:36
"Интер" Контега манзур келган ҳимоячи билан шартномани узайтиради
08:08
"Милан" турнинг марказий ўйинида "Лацио"ни енгди
01:43