Токио-2020 2-саралаш босқичи. Ўзбекистон аёллар ОТЖ дастлабки учрашувда ютқазиб қўйди

Бугун пойтахтимизда аёллар ўртасида футбол бўйича Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун 2-саралаш босқичи старт олди. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон аёллар ОТЖ илк учрашувни вьетнамлик рақибаларига қарши ўтказди.

Кескин ва муросасиз кечган баҳс якунида меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Вьетнамликлар сафида Хьюн Нью ҳамда Ти Нгуен гол уришган бўлса, вакилаларимиздан Людмила Карачик 1 бор жавоб қайтарди.

Энди юртдошларимиз 2-тур учрашувини 6 апрель куни Иордания аёллар ОТЖга қарши ўтказади.

Токио-2020, 2-саралаш босқичи
«Локомотив» стадиони

Вьетнам аёллар ОТЖ – Ўзбекистон аёллар ОТЖ – 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар
: Хьюн Нью 8, – 0:1. Людмила Карачик, – 1:1. Нгуен Ти 56 пенальти, – 1:2.

Ўзбекистон – Лайло Тиловова, Танзиля Зарбиева, Мафтуна Шойимова, Ўғилой Қўчқорова, Солиҳа Ҳуснитдинова, Маҳлиё Сарикова, Рушания Сафина, Саида Галимова, Умида Зоирова, Нилуфар Қудратова, Людмила Карачик.

Захира: Лайло Шодиева, Камила Зарипова, Феруза Бобохўжаева, Малика Бурхонова, Гуландон Бойматова, Мафтуна Жонимқулова, Дилдора Нозимова, Дилноза Бектемирова, Диёрахон Хабибуллаева.

Вьетнам – Тран Тхи Ким Тан, Тран Ти Хонг Нунг, Чуонг Тхи Киеу, Нгуен Ти Тует Дунг, Нгуен Ти Лиеу, Хьюн Нью, Тхаи Тхи Тхао, Нгуен Ти Бич Тхуй, Пхам Тхи Туои, Ву Тхи Нунг, Нгуен Ти Ван.
Захира: Лаи Ти Тует, Нгуен Тхан Хуен, Дуонг Ти Ван, Лам, Нгуен Ти Тует Нган, Ле Тхи Дием Май, Дин Ти Туй Дунг, Трук Хуонг, Тран Ти Нгок Ан.

Ҳакамлар – О Хён Чжон, Парк Ми Сук, Янг Сун Ёнг (учаласи Ж.Корея), Ён Сол Ми (КХДР)
Комиссар – Мелисса Кинг (Австралия)
Инспектор – Шакури Маъсумиё (Эрон)

 

Ўқилган: 2005
Токио-2020 Ўзбекистон аёллар ОТЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вадим Абрамов: Бир-биридан фарқ қиладиган 2 хил таймлар гувоҳига айландик
09:08
Испания чемпионати, 17-тур. "Реал" Мадрид – "Сельта" 2:0
07:29
Англия термаси сафарда Исландиядан устун келди
23:54