Мўминжонов “Навбаҳор” футболчиларига иккита тўп фарқи билан мағлуб бўлиш кўрсатмасини берган

Хабарингиз бор “Навбаҳор” клуби собиқ бош мураббий Илҳом Мўминжонов келишилган ўйинларни ташкил қилиш ва футболчилардан ҳам шуни талаб қилгани учун беш йилга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилган ва 50 млн сўм миқдорида жаримага тортилган эди.

Маълум бўлишича, суриштирувлар бу ишда тотализаторнинг роли каттароқ эканини кўрсатган. Яъни, Мўминжонов 2та гол фарқи билан мағлуб бўлиш юзасидан ўз футболчиларига кўрсатма берган. Буни бир нечта футболчилар тасдиқлашган, дея маълум қилмоқда ПФЛ ходими Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

Эслатиб ўтамиз, Мўминжонов февраль ойида “Азиз Турғунбоев иши” бўйича айбдор сифатида топилган ва бир йил муддатга футболга оид фаолиятдан четлатилганди.


Фото: t.me/fcnavbahor

Ўқилган: 2755
Дисквалификация Илҳом Мўминжонов Навбаҳор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

B Про-лига, 25-тур: "Андижон-2" – "Локомотив-БФК" 3:1
01:05
"Локомотив" ўзида "Сурхон"ни таслим этди
21:36
"Пахтакор-2008" Минскда халқаро турнирда совриндор бўлди!
00:10