«Насьонал» Рашидов майдонга тушган ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди

Португалия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Насьонал» – «Тондела» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Мадейрада бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киртишди.

 

Мезбонлар сафида Брайан Риаскос, Фернандо Тиссоне ва Витор Гонсалвеш ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Меҳмонларнинг жавоб тўпларига Томане ва Фахд Муфийлар муаллиф бўлишди.

 

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов ушбу баҳсда 76 дақиқа ўйнади ва самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.

 

Шу тариқа, «Насьонал» уйидаги мағлубиятсиз серияни учта ўйинга етказди ва очколарини 26тага етказиб олган ҳолда 12-ўринга кўтарилиб олди. «Тондела» (23) эса 16-поғонада қолиб кетди.

 

Примейра, 24-тур

 

Насьонал – Тондела 3:2 (1:1, 2:1)

 

Голлар: 0:1 – 22, пенальти Томане, 1:1 – 36 Риаскос, 2:1 – 62 Тиссоне, 2:2 – 66 Муфий, 3:2 – 83 Гонсалвеш.

 

Насьонал: Даниэл - Калинди, Мауру Серкейра, Росич, Жулио Сезар – Рашидов (Рочес, 76), Гонсалвеш, Вити, Тиссоне, Палочевич – Риаскос (Ҳамзавий, 45).

 

Тондела: Клаудиу Рамуш - Пите, Рикарду Алвеш, Кошта, Жоаузинью - Муфи, Мурильо, Жоау Педру, Жаките, Бруну Монтейру - Томане.

 

Огоҳлантиришлар: Даниэл (21), Монтейру (35), Жаките (61), Педру (79), Калинди (89), Пите (90+2).

Легионерларимиз Португалия чемпионати Сардор Рашидов
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Легионерларимиз. Шоаҳмедов хет-трикка эришди ва "Теренггану" дуранг қайд этди
11:52
Легионерларимиз. ОФК кубогида ўзбеклар тўқнашуви: Кимсанов гол урди
12:24
Легионерларимиз. Алибоев гол урган ўйинда "Сеул" ғалаба қозонди (Видео)
21:46