“ПСЖ” клуби дарвозабони Жанлуиджи Буффон парижликлар билан амалдаги шартномасини узайтиришга яқин турибди.
41 ёшли посбон “ПСЖ” билан янги “1+1” кўринишидаги битм имзолаши кутилмоқда.
“ПСЖ” ўтган йили ҳам Буффон билан “1+1” шартнома тузганди. Парижликлар келишувни яна бир йилга узайтириш бандини фаоллаштирганлар ва италиялик футболчининг маошини оширганлар.
Шу тариқа, Буффон “ПСЖ”да 2021 йилига қадар қолиши мумкин.
Буффон “ПСЖ” билан янги шартнома имзолашга яқин
Ўқилган: 1070