
“Арсенал” клуби Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган баҳсда “Ньюкасл”ни мағлуб этди (2:0).
Лондонликлар АПЛ ушбу мавсумида кетма-кет ўнинчи уй учрашувларида ғалабага эришдилар. Бунақаси 1998 йилнинг майидан буён бўлмаган эди.
Сўнгги бор “Арсенал” уй учрашувида 2018 йилнинг 11 ноябрида “Вулверхэмптон” билан ўйинда (1:1) очко йўқотганди.