АПЛ. Бугун 33-тур старт олади

Бугун Англия Премьер-лигасининг навбатдаги тури бошланади. Аслида 33-тур ушбу ҳафта якунида старт олиши керак эди, бироқ Англия Кубоги сабаб ярим финалчилар иштирокидаги ўйинлар ҳафта ўртасида бўлиб ўтади.

“Манчестер Юнайтед” клуби “Вулверхэмптон” меҳмони бўлади. Яқиндагина “бўрилар” манкунианларни мағлуб этган ҳолда Кубокдан чиқариб юборишганди, бугун ҳам “қизил иблислар”га осон бўлмаслиги аниқ. Бу мавсум “Робин Гуд” вазифасини бажараётган мезбонлар гранд жамоалардан очко тортиб олишмоқда. Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари учун мазкур ўйиндаги уч очко сув ва ҳаводек зарур.

Бугунги дастурдан шунингдек, “Уотфорд” ва “Фулхэм” жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам ўрин олган. Кубок ярим финалчиларидан бири бўлган “Уотфорд” лигада жон сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган лондонликлар қаршилигини синдиришга уриниб кўради.

Эртага эса “Манчестер Сити” ўзида “Кардифф”ни қабул қилади. Ўтган турда “Челси”га ҳақиқий “бош оғриқ” бўлган уэльсликлар бу сафар амалдаги чемпион билан тўқнаш келадилар. Агар Пеп Гвардиола шогирдлари бу ўйинда очко йўқотадиган бўлишса, пешқадамлик қўлдан бой берилади.

Мазкур турнинг қолган учрашувлари одатдагидек дам олиш кунларида ўтказилади.

Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Арсенал" ўз майдонида очко йўқотди, "Брайтон" ва "Ньюкасл"дан ғалаба
22:23
Виллиан “Челси” билан шартномасини узайтирмоқчи
20:30
Пеп Гвардиола: Энди бизда 7 очко бор, 9 очко бўлиши керак эди
10:20