"Арсенал" Лондонда "Ньюкасл"га имкон қолдирмади ва учинчи ўринга кўтарилиб олди

Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган "Арсенал" – "Ньюкасл" учрашуви  ўз ниҳоясига етди. “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Аарон Рэмси лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 83-дақиқада Александер Ляказетт ажойиб зарбаси билан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Шу тариқа, Унаи Эмери шогирдлари очколарини 66тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринга кўтарилиб олишди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

АПЛ, 32-тур

Арсенал – Ньюкасл 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 30 Рэмзи, 2:0 – 83 Ляказетт.

Арсенал – Лено, Мустафи, Папастатопулос, Монреаль, Мэйтленд-Найлз, Рэмзи (Эл-Ненни, 67), Гендузи, Колашинац, Ўзил (Мхитарян, 84), Ивоби (Обамеянг, 61), Ляказетт.

Ньюкасл – Дубравка, Йедлин, Лежен, Ласселс, Дамметт, Ритчи (Кенеди, 75), Перес (Муто, 77), Хэйден (Ки Сон Ен, 67), Диаме, Альмирон, Рондон.

Огоҳлантиришлар: Монреаль (59), Колашинац (71).

Ўқилган: 2400
Англия чемпионати Арсенал Ньюкасл

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Челси" ўз майдонида "Брайтон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
01:44
Англия Кубоги. “Челси” кейинги босқичда, “Тоттенхэм” қуйи лига вакилини мағлуб этолмади
21:01
Эден Азар голга "ассистентлик" қилиш бўйича ТОП-5 лигалар ичида 1-ўринга кўтарилиб олди
10:21