Марио Балотелли ҳам Бразилияда тўп суриши мумкин

"Марсель"нинг собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин, дея хабар тарқатмоқда Sky Sports нашри.

Манбада келтирилишича, Марио хизматига "Фламенго" клуби томонидан қизиқиш бўлган. 28 ёшли Балотелли ҳозирда эркин агент ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли Италиянинг бир нечта клублари билан музокараларга киришган. Бироқ томонлар унинг маоши борасида бир тўхтамга келиша олишмади. Балотелли йилига 3,5 миллион евро маош олишни истамоқда.

 

Ўқилган: 543
Марио Балотелли Трансферлар Фламенго

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Муҳсин Муҳаммадиев: Бундай вазиятлар бўлиб туради. Бу – футбол
05:34
Лондон клуби бош мураббийисиз қолиши мумкин
19:57
Азиз Тўхтабоев "Қўқон-1912"га нима етишмаётганини борасида гапирди
11:51