Ильдар Сакаев: Дуранг адолатли бўлди

CocaCola Суперлигаси 2-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Андижон” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Андижон” жамоаси устози Ильдар Сакаев иштирок этди. 

- Бугунги ўйинда қайд этилган дуранг натижани қониқарли деб биламан. Одатдагидек, бу сафаги “Водий дербиси” ҳам шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Мухлислар айнан шундай ўйин кутишганди.  Биз ҳамиша мухлислар учун ишлаймиз, ўйнаймиз. Ўйиннинг сифати аъло даражада бўлди. Стадионга йиғилган мухлислар ҳақиқий “жанг” гувоҳига айланишди.

Рақибимиз кучли эканлигини инкор этиб бўлмайди. Жамоа яхши шаклланган.  Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Лекин хатолар устида ишлашни давом этамиз. “Қўқон-1912” жамоасига омад тилайман.Андижондан ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

Ўқилган: 2028
Андижон Илдар Сакаев Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Миржалол Қосимов коронавирусга қарши кураш доирасида хайрияга қўл урди
19:01
“Навбаҳор” машғулотларни бошлади
00:48
"Женоа" директори Шомуродовнинг трансферини тасдиқлади. Футболчимиз эртага шартнома имзолаши мумкин
20:10